АГАРКИ…


Сирожиддин РАУФ

Агарки, турфа ирқ, лекин жам ният,
Шу юртнинг тутуми шаксиз жамият. 
Ҳар дилда тикланса ажиб иморат,
Ишончу садоқат, ишқдан иборат. 
Бойлиги беҳисоб ва ёки оздир,
Уларга одамлик, комиллик хосдир…
Агарки, урчиса алдов, хиёнат,
Бир четга сурилса дину диёнат,
Кўпнинг насибасин бир ҳовуч еса,
Қўрқмасдан, нописанд учма-уч еса -
“Ҳой!” деган мардумга бошқа бир мардум:
“Тилингни тий!” дея айласа зуғум. 
Алҳазар, бежизга чиқмас бу нидо,
Луқманинг илинжи бўлгай муддао. 
Бошда айланса ҳам тегирмон тоши,
Минг афсус, бирикмас мазлумлар боши. 
Бундай эл на содда, лодага ўхшар,
Бир тўда ҳайдаган подага ўхшар!










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот