ЮЛДУЗЛАР


Қуёш ботди, фалак қирмизи,
Кўринади митти юлдузлар.
Ҳулкар, Зуҳро – самонинг қизи,
Қизларимга ўхшайди улар.

Улғайганин билмай  қоласан,
Бир қарасанг, ёнингда тиргак.
Қўғирчоғи  тушмай қўлидан,
Салом берар бўлиб келинчак.

Юлдузларга ўхшайди қизлар,
Оқшомларда уйлар тўлади.
Бир-бирига сирин пичирлаб,
Кўзида ёш билан кулади.

Қўрқув солса гулдираб чақин,
Кўкка чизиб ўтли илдизлар,
Бир-бирига бўлади яқин:
Опа-сингил каби юлдузлар.

Ишонмайман одамзод ўтса,
Учмоғига кўкдан юлдузи.
Агар чиндан шу тақдир бўлса,
Қолармиди самонинг қизи.

Қизларимга  ўхшар юлдузлар,
Уйқуда ҳам кулиб қарайди.
Ўзи  озор топиб турса ҳам,
Келиб менинг ҳолим сўрайди.

Қизларимга ўхшар юлдузлар...

     Мунаввара УСМОНОВА - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Саодат" журналининг Бош муҳаррири, шоира.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот