ВАТАННИ ҲАР КИМГА ИШОНИБ БЎЛМАС


Дейдилар: Аслига тортади одам,
Темур авлодисиз, асл шаҳзодсиз.
Юракдан  яралган сеҳрли ханжар,
Қўрқувдан озодсиз, ғамдан озодсиз.

Нон каби муқаддас сўз бор дунёда 
Ватанни севмаган йигит йигитми? 
Савол бор, саволлар ичра зиёда, 
Ватанни севмаган йигит йигитми?

Ватан чақирганда асл мардонлар 
Лаббай деган азиз сўздан сўраймиз, 
Балони қайирар балогардонлар, 
Ватан нелигини сиздан сўраймиз.

Ватан чақирмайди ҳар кимсани ҳам 
Ишонч тушинчаси нақадар чуқур.
Демак сен бордирсан, демак кераксан, 
Ватан чақирдими тур, ўрнингдан тур!

Коваклар ичида яшар айрим қуш, 
Чўққини кўрмаган бургут — бургутми? 
Савол бор, саволлар ичида дилхуш, 
Ватанни севмаган йигит йигитми?

Бешигида гўдак ухлаган юртим 
Шукурлар айтади ҳар ёруғ кунга 
Ўғил туғилганда севинган ОНА –
Ватанни ишониб бўлмас ҳар кимга.

Бир бармоғинг куйса шу Ватан учун 
Ўша бармоғингга достон битай мен. 
Оловла олишган йўлбарс наърасин 
Эллардан — элларга сўзлаб ўтай мен.

Қушлар кўп чуғури дунёни тутар 
Булутни кесмаган бургут бургутми? 
Савол бор виждонни саволга тутар 
Ватанни севмаган йигит йигитми?

Ватан чақирганда то танда жон бор 
Лаббай — дея олган эрлар ассалом. 
Ватанда бир тола соч куймасин — чун, 
Оловга кирувчи шерлар ассалом.


ОНАГИНАМ ОНАСИ ВАТАН

Ватан десам, онам келади,
Оқ рӯмоллар ӯраб бошига.
Мен онамдан қарздор каби
Қарздорман Ватан қошида.

Китоб билан нонни тенг кӯрган,
Улуғлар дарсхонаси Ватан.
Меҳнат билан сочи оқарган,
Онагинам онаси Ватан.

Зулфия МЎМИНОВА.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот