АСКАР ҚЎШИҒИ
АМИРҚУЛ КАРИМ
АСКАР ҚЎШИҒИ
Марш оҳангида
Фаровон кўчангда юриб тўймайман,
Покиза туйғулар териб тинмайман,
Эркнинг оғушида эриб тинмайман,
Мунаввар тонгларинг гўзалдир Ватан,
Бетакрор онларинг гўзалдир Ватан.
Элимнинг умиди пайванд жонимга,
Туганмас булоқсан ғурур– шаънимга,
Меҳримни берайин жонажонимга,
Мунаввар тонгларинг гўзалдир Ватан,
Юксалган шонларинг гўзалдир Ватан.
Миллат дарахтига муқаддас макон,
Авлодлар улғаяр азиз ошиён,
Дилим тулпорига суворий туғён–
Мунаввар тонгларинг гўзалдир Ватан,
Чексиз имконларинг гўзалдир Ватан.
Мен борман элимнинг эгилмас боши
Мингларга кирса ҳам қаримас ёши,
Истиқлол кўкида балққан қуёши–
Мунаввар тонгларинг гўзалдир Ватан,
Бетакрор онларинг гўзалдир Ватан,
Юксалган шонларинг гўзалдир Ватан,
Чексиз имконларинг гўзалдир Ватан.