Маърифат улашиб
Ижодкорлар билан маърифий тадбир ўтказилди
«Янги аср» Университетига "Маърифат улашиб" лойиҳаси доирасида адиб ва шоирлар: Фахриддин Ҳайит, Ғулом Абдиев ва Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмаси ходими – Бобур Ҳамроев таклиф қилинишди.
Ижодкорлар билан талабалар ўртасидаги ижодий учрашув "Ҳилол нашр" нашриёти анжуманлар залида ўтказилди.
Тадбирда дастлаб, «Янги аср» университетининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори – Жавоҳир Зарифович Жабборов ва Университетнинг "Мумтоз шарқ филологияси" кафедраси мудири – Ҳайдархон Йўлдошхўжаев сўз олишди ва талабаларга ижодкорларни таништиришиб, бу каби тадбирларнинг аҳамияти, юртимиздаги ислоҳотлар борасида атрофлича гапириб ўтишди.
Учрашув якунида драматург – Бобур Ҳамроев сценарийси асосида тасвирга олинган "Фарзанд омонат" фильми намойиш қилинди. Шунингдек, "Мумтоз шарқ тиллари" таълим йўналиши талабаси, шарқ миниатюраси ва каллиграфия соҳаси ижодкори – Довуд Асқаров томонидан маҳорат дарси ташкил этилди.
Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмаси Матбуот хизмати.