ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИДА ТИЛАК


ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИДА ТИЛАК

Энг аввало бўлмасин уруш, 
Қирғинлару, ҳалокатлар ҳам. 
Яшаш завқи бўлиб қолмай туш, 
Хусуматни тўхтатсин одам. 

Қурол эмас, гул тутиб қўлга
Танкни эмас, миниб лимузин
Жангга эмас, уй сари йўлга -
Табассум-ла эркаклар юрсин. 

Болаларни туғсин ҳар она -
Меҳр учун, муҳаббат учун. 
Ва ўзлари бўлиб парвона
Сезсинлар чин оқибат кучин. 

Янграсин куй, янграсин баёт, 
Қузғунлар ҳеч солмасин соя. 
Аёллардан бошланар ҳаёт, 
Эркаклардан албат ҳимоя! 

Инсон чулғаб бахтни қадрга, 
Туйсин ширин ҳаловат таъмин. 
Ризқ улашиб, кўк тўлиб нурга, 
Ватан бўлсин тинчликка Замин! 

Бобур БОБОМУРОД 
14.1.2024. 00:44.

    PS. Ватан ҳимоячиларига байрам муборак бўлсин! 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот