МИНҲОЖИДДИННИНГ ВАТАНИ
Ватан нима эрур Минҳожиддинга?!
Ватан унинг бори- тани жондадир,
Бобур Мирзо юрти Андижондадир.
Унинг эҳтироми Фарғонададир,
Шоҳ Машраб маскани Намагандадир.
Ватан унинг бори- бошига тождир,
Жиззаху Сирдарё ҳам азим Чочдир.
Кўзларининг оқу қораси Ватан,
Тунлар оромини сўраган бождир.
Ватан нима эрур Минҳожиддинга?!
Ватан унинг қалби - Қорақалпоқдир,
Эллик қалъаларда ёнган чироғдир.
Қўлда таёғини қиличдек сирмаб,
Ёвни қира олган сирли Широқдир
Ватан – Хоразмдир, Ота дарвоза,
Хон Феруз буғзида қолган баётдир.
Полвон ариқларга ётиб йўлбарсдек
Беруний сув ичган қишлоқ- Қиётдир.
Ватан нима эрур Минҳожиддинга?!
Ватан – Бухородир пирлар маҳзани,
Осмонга нур бериб турган афсона.
Елкада кўтариб Ибн Синони
Олмалар оберган қишлоқ Афшона.
Ватан – Сурхондарё Термизий тунлар,
Номоз ўқиганда зиёлар эмган.
Ватан – Қашқадарё Насафий билан,
Асрий ҳужраларга хазина кўмган.
Ватан – Самарқанддир фирдавсмонанд,
Навоийдир- сўнмас зиёдир - Ватан.
Ватан Амир Темур бошидаги тож
Ғавсул Аъзам суянган асодир Ватан.
Ватан нима эрур Минҳожиддинга?!
Ватан – Тошкентдаги дорулфунунлар,
Муҳташам саройлар, муаззам боғлар.
Ватан юрт байроғи осмонни ўпган,
Бомдодлар, азонлар таралган чоғлар.
Ватан нима Минҳожиддинга?!
Севгисида Ватан, сўроғида Ватан.
Гоҳо сўз тополмай қошда жимжит,
Термулиб ёш тўккан чоғида Ватан.
Ватан жони эрур Минҳожиддиннинг
Зулфия МЎМИНОВА.