«СЎНГГИ КУН»


    Америкалик кинематографчилар томонидан яратилган “Привидение” (“Арвоҳ”) фильми ўзбек томошабинларини ҳам ҳаяжонга солган эди. 
    Бош қаҳрамоннинг ҳалокатга учраши, руҳи танасини тарк этгач, ўлганлигини тушунмаслиги, суюклиси билан бўладиган учрашувлар ғоят қизиқарли, ишонарли қилиб суратга олинган. 
    Адиба Нигина Ниёзнинг “Сўнгги кун” асарида ҳам у дунёдаги ҳаёт ҳақида ишонарли, мароқли ҳикоя қилинган.
    Ёзувчининг икки жилддан иборат “Сўнгги кун” мистик романи яқинда “Кafolat print company” номли хусусий нашриётда янги таҳрирда, қаттиқ муқовада қайта нашрдан чиқди. Бу янги йил арафасида китобсеварларимиз учун яхши туҳфа бўлади, деб ўйлаймиз. 
    Китобни ўқишни истаганлар қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: (97) 722 03 35.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот