Озод Шарафиддинов (1929-2005)
Озод Шарафиддинов — адабиётшунос, адабий танқидчи. У 1929 йил 1 мартда Қўқон яқинидаги Охунқайнар қишлоғида туғилган. Тошкентдаги 14-ўрта мактабни, Ўрта Осиё Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетини тугатган (1951). Москвада аспирантурани тугатди, фан номзоди илмий даражасини олди (1955). Озод Шарафиддинов поезия муаммолари билан шуғулланди, ўзбек шеърияти ва унинг ҳолати ҳақида адабий-танқидий мақолалар ёзди. Ўша даврдаги илмий-ижодий, адабий-танқидий изланишлари „Замон. Қалб. Поезия“ (1962) асарида ўз аксини топган. ХХ асрнинг 60-80-йилларида у Чўлпон ҳаёти ва ижодини тарғиб қилишга интилди. Озод Шарафиддинов ўзбек адабиётининг Ойбек, Ғафур Ғулом], Абдулла Қаҳҳор, Шайхзода, Миртемир, Зулфия сингари намояндалари ҳақида адабий портретлар яратди: „Истеъдод жилолари“ (1976), „Адабий этюдлар“ (1968), „Абдулла Қаҳҳор“ (1988), „Биринчи мўжиза“ (1979). Олим ижодида ўзга адабиётлар намояндалари ижоди ҳақида яратилган „Яловбардорлар“ (1974) адабий-танқидий очерклар китоби муҳим ўрин эгаллайди. Озод Шарафиддинов ХХ асрнинг 60-йилларидан ХИХ асргача бўлган ўзбек адабий жараёнидаги ҳолатларни „Талант – халқ мулки“ (1979), „Адабиёт – ҳаёт дарслиги“ (1981), „Гўзаллик излаб“ (1985), „Ҳақиқатга садоқат“ (1988), „Сардафтар саҳифалари“ (1999), „Президент“ (2003) сингари асарларида акс эттирди. Ижоди
Мустақиллик йилларида Озод Шарафиддинов ҳам адабий танқидчи, ҳам таржимон, ҳам жамоат арбоби сифатида улкан ишларни амалга оширди. „Чўлпон“ (1991), „Чўлпонни англаш“ (1994) китоблари, „Эътиқодимни нега ўзгартирдим“ (1997) асарларида мунаққиднинг эстетик принциплари акс этган. Кейинги йилларда Озод Шарафиддинов ўзбек адиблари, маданият-санъат арбоблари, олимлар ҳақида ўнлаб мақолалар ёзди. У жаҳон адабиётининг кўплаб намояндалари асарларини ўзбек тилига таржима қилди. „Кўлмак сувда қуёш парчаси“ (француаза Саган), „Қадимги хитой насри намуналари“, „Монументал тарғибот“ (Вл. Бойнович), „Ал-химик“ (Пауло Коелъо) сингарилар.
Мукофотлари
Озод Шарафиддинов ХХ асрнинг 90-йиллари ўрталаригача Ўзбекистон Миллий университетида профессор бўлди. 1995—1997-йилларда „Тафаккур“ журнали бош муҳаррир ўринбосари вазифасини бажарди. У 1997-йилдан бери „Жаҳон адабиёти“ журналининг бош муҳаррири. Озод Шарафиддинов Беруний номидаги давлат мукофоти лауреати (1970), „Буюк хизматлари учун“ (1999), „Меҳнат шуҳрати“ (1997) орденлари соҳиби. 2002-йил 23-августда Озод Шарафиддиновга „Ўзбекистон қаҳрамони“ унвони берилган.
Озод Шарафиддинов 2005 йил вафот этган.
Асарлари
Шарафиддинов 20-асрнинг 60-йилларидан адабиётшунос сифатида танилган. „Замон. Қалб. Поезия“ (1962) китобида адабий асарларни бадиийлик қонуниятлари нуқтаи назаридан тадқиқ этган. Унинг тадқиқотлари адабиётни миллий ғоялар ва адабий қонуниятлар асосида таҳлил қилишга бағишланган. „Адабий этюдлар“ (1968) китобида ижодкор шахси ва унинг бадиий асардаги ўрни масалалари талқин қилинган. „Яловбардорлар“ (1974), „Истеъдод жилолари“ (1976) тўпламларига киритилган илмий мақолалари адабий ижоддаги анъаналар, мумтоз адабиётни ўрганиш воситалари ва жаҳон адабиётини ўрганиш муаммолари ҳақида. Шарафиддинов ўзбек адабиётшунослиги ва танқидчилигида миллий ва жаҳон адабиёти анъаналарини уйғун қабул қилиш тамойилларини бошлаб берди.
Шарафиддинов „Биринчи мўъжиза“ (1979), „Талант — халқ мулки“ (1979), „Адабиёт — ҳаёт дарслиги“ (1980), „Ҳаёт билан ҳамнафас“ (1983), „Гўзаллик излаб“ (1985) асарларида ўзбек шеърияти, насри ва танқидчилигининг муҳим муаммоларини ёритган.
Шарафиддиновнинг мунаққидлик фаолиятида 2 давр кўзга ташланади. Биринчи давр шўро тоталитар тузумида кечган бўлиб, унда адабиётни тоталитар мафкура ғояларидан ҳимоя қилиш, адабий қонуниятлар асосида тадқиқотлар олиб бориш муаммолари тадқиқ этилган („Заҳарханда қаҳқаҳа“, 1962; „Ҳаётийлик жозибаси, схематизм инерцияси“, 1979; „Юртин мадҳи бўлди сўнгги сатри ҳам“, 1979; „Шеър кўп, аммо шоирчи?“, 1983). Иккинчи давр мунаққид фаолиятида асосий давр бўлиб, у истиқлол йилларидаги ижодини қамраб олади. Бу даврда Шарафиддинов миллий адабиётни шакллантириш муаммолари, ўзбек адабиётшунослиги ва танқидчилигини қайта қуриш, жаҳон адабиёти анъаналарини ўзлаштириш ҳамда таржима санъатини юксалтириш масалаларини тадқиқ этган („Бир тилда гаплашайлик“, 1987; „Мағзи пуч сўзлардан бир тош нари қоч“, 2000; „Қайдасан, Морико“, 2002).
Ўзбек адабиёти жаҳон адабиёти билан уйғун тарзда
Шарафиддинов ўзбек адабиётини жаҳон адабиёти билан уйғун тарзда ўрганиш анъанасини бошлаб берган. Унинг „Истиқлол фидойилари“ (1993), „Сардафтар сарлавҳалари“ (1999), „Маънавий камолот йўлларида“ (2001) китобларида Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Усмон Носир, Абдулла Қаҳҳор, Ойбек, Ғафур Ғулом, Мақсуд Шайхзода, Отажон Ҳошимов ижоди янгича нуқтаи назардан таҳлил этилган. „Чўлпонни англаш“ (1993) асарида эса янги ўзбек танқидчилиги 20-асрда босиб ўтган мураккаб йўлни талқин, таҳлил қилган, кўплаб мунаққидлар ижоди, эстетик принципини Чўлпон ижодига муносабат нуктаи назаридан ёритган. Шарафиддинов „20-аср ўзбек адабиёти тарихи“ ўқув дастури (1997), „20-аср ўзбек адабиёти“ (1999) дарслиги муаллифларидан.
Шарафиддинов ижодининг чўққиси „Ижодни англаш бахти“ (2004) китобидир. Унда ўзбек адабиётииинг жаҳон адабий жараёнида тутган ўрни ва илмий-маънавий ўзанлари тадқиқ этиб берилган.
Таржима асарлари
Шарафиддинов таржима санъатига танқидчилик концепциясини олиб кирди. Лев Толстойнинг „Иқрорнома“, П.Коелонинг „Кимёгар“, А.Севеланинг „Тўхтатинг самолётни, тушиб қоламан“ асарларини ўзбек тилига таржима қилди.
Аcарлар: Моҳият ва муҳаббат, Т., 1994; Сардафтар саҳифалари, Т., 1999; Маънавий камолот йўлларида, Т., 2001; Довондаги ўйлар, Т., 2004; Ижодни англаш бахти, Т., 2004.
Асарлари
О. Шарафиддинов. Замон. Қалб. Поезия. Тошкент, Бадиий адабиёт нашриёти, 1962.
О. Шарафиддинов. Истеъдод жилолари. Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1976.
О. Шарафиддинов. Чўлпонни англаш. Тошкент, „Ёзувчи“, 1994.
О. Шарафиддинов. Сардафтар саҳифалари. Тошкент, „Ёзувчи“, 1999.
О. Шарафиддинов. Президент. Тошкент, „Адолат“, 2003.
Манба: Википедия.