Умарали Норматов (1931 - 2022)
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор, адабиётшунос олим - Умарали Норматов - 1931 йилнинг 3 Январь куни Бешариқ туманида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1981), филология фанлари доктори (1978), профессор (1979). Тошкент университетининг филология факультетини тугатган (1957). 1962 йилдан ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) филология факултетининг ўзбек абадиёти кафедрасида катта ўқитувчи, доцент; кафедра мудири (1974—2000), кафедра профессори (2001 йилдан).
1957 йилдан адабий-танқидий ва илмий мақолалари билан адабий жараёнда иштирок этиб келади. Умарали Норматовнинг илмий, адабий-танқидий тадқиқотлари янги ўзбек адабиёти тарихи, тараққиёти масалаларига, унинг ўзига хос анъаналари ва новаторлик хусусиятларини аниқлашга қаратилган.
Илмий фаолиятида реализм масалалари, 20-аср ўзбек адабиёти, адабий жараён ҳамда адабий танқидчилигининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, Қодирий, Ш. Холмирзаев, П. Қодиров, Ў. Ҳошимов ва бошқа ижодкорларнинг асарлари билан боғлиқ масалалар муҳим ўрин эгаллайди.
Умарали Норматов умумтаълим мактабларининг 5-, 9-, 11-синфлари учун «Ўзбек адабиёти» дарслик ва мажмуалари, олий ўқув юртлари учун «20-аср ўзбек адабиёти тарихи» (1999) дарслиги муаллифларидан бири. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989).
“Насримиз уфқлари” (1978) “Қалб инқилоби” (1986), “Қодирий боғи” (1996), “Умумбахш тамойиллар” (2000), “Қаҳҳорни англаш машаққати” (2000), каби китоблар муаллифи.
Умарали Норматов 2022 йилда вафот этган.