Иброҳим Ғафуров таваллуд топган кун
Ёзувчи, таржимон, танқидчи ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони - Иброҳим Ғафуров 1937 йил 27 декабрда Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. Илк ҳикоялари ва мақолалари 1957 йилда нашр этила бошлаган.
Иброҳим Ғофуров 1980 — 2000 йиллар истиқлол маданияти, маънавияти, эркинлик ва ахлоқ, янгича инсоний қарашларнинг шаклланиши, онгларнинг уйғониши ҳақида ёзган.
Жаҳон адабиётини миллий ўзбек адабиёти билан бойитиб, унга катта ҳисса қўшган.
И. Ғофуров филология фанлари номзоди (1973), 1987 йил И. Ғофуров “Ўттиз йилнинг изҳори” китоби учун Давлат мукофоти совриндори бўлган. Ўзбекистон ёшлари мукофоти (1989) лауреати,
1996 — 2005 йиллар Олий Мажлис депутати.
1995 йил “Дўстлик”, 2007 йил “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан мукофотланган.
Ҳаёти давомида Иброҳим Ғофуров кўп ишларни амалга оширган. Яна кўп ишлар қилишга улгуради, токи, ёшнинг чегараси йўқ ва у ишлашдан ва ижод қилишдан тўхтамайди. 2017 йил Президент фармони билан, Иброҳим Усмонович “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби” шарафли унвонига лойиқ топилган ва бу унинг меҳнати ва иқтидори олдидаги яна бир иқрордир.
Унинг китоблари:
1. “Гўзалликнинг олмос қирралари”. Адабий ўйлар, Тошкент, 1964. 142 б.
2. “Унутилмаган боғ. Усмон Носир”, 1967. 80 б.
3. “Она юрт куйчиси, Миртемир”, 1970. 38 б.
4. “Жозиба”. Адабий-танқидий мақолалар, 1970. 197 б.
5. “Ёнар сўз”. Адабий-танқидий мақолалар, 1973. 183 б.
6. “Ям-яшил дарахт”. Адабий-танқидий мақолалар, 1975. 230 б.
7. “Ўртоқ шоир”. Мақсуд Шайҳзода лирикаси, 1976. 110 б.
8. “Юрак — аланга”. Адабий-танқидий мақолалар, 1980. 294 б.
9. “Прозанинг шоири. Саид Аҳмад маҳорати”, 1981. 157 б.
10. “Лириканинг юраги”. Адабий-танқидий мақолалар, 1982. 272 б.
11. “Сўзун ишиғи”. Муосир ўзбек адабиёти ҳақинда. Баки, 1979.
12. “Шеърият — изланиш демак”. Адабий-танқидий очерк, 1984. 222 б.
13. “Ўттиз йилнинг изҳори”. Илмий-танқидий рисолалар, 1987. 398 б.
14. “Илтижо”. Мансуралар, 1991. 176 б.
15. “Дил эркинлиги”. Мансуралар, бадиалар, ҳикоялар, 1998. 151 б.
16. “Ҳаё — халоскор”. Сайланма, мансуралар, рисолалар. Т., 2006. 384 б.
17. “Мангу латофат”. Сайланма, бадиалар (эсселар), рисолалар. Т., 2008. 460 б.
18. “Таржимонлик мутахассислигига кириш”. Ўқув қўлланма. Т., 2008. 117 б.
19. “Таржима назарияси” (О.Мўминов, Н.Қамбаров билан ҳамкорликда). Қўлёзма. 500 б.
20. “Қуръон таржималари: Тажрибалар”. Рисола. «ЎзАС», 2009, 17 апрел
21. “Ҳаёт — хаёл — хиёбони” (Иброҳим Ғофуров сафдошлар ва замондошлари зикрида). Т., 2007. 372 б.
Таржималари:
1. Эрнст Хемингуэй. “Чол ва денгиз”, қисса.
2. Эрнст Хемингуэй. “Алвидо, қурол”, роман.
3. Конст. Паустовский. “Олис йиллар”, роман.
4. Вадим Кожевников. “Қилич ва қалқон”, роман.
5. Мирзо Иброҳимов. “Бўрон қуши”, қисса.
6. Сулаймон Раҳимов. “Моҳитобон”, роман.
7. Мирзо Иброҳимов. “Парвона”, роман.
8. Ги де Мопассан. “Азизим”», роман.
9. Федор Достоевский. “Жиноят ва жазо”, роман.
10. Федор Достоевский. “Телба”, роман.
11. Федор Достоевский. “Қиморбоз”, роман.
12. Нозим Ҳикмат. “Сурур”, роман.
13. Чингиз Айтматов. “Қиёмат” (Кунда), роман.
14. Чингиз Айтматов. “Чингизхоннинг оқ булути”, қисса.
15. Ҳинд эпоси “Панчатантра”. Беш муқаддас китоб.
16. Конфуций. Ҳикматлар.
17. А.Солженицин. Ҳикоялар.
18. В.Распутин. “Ёнғин”, қисса.
19. Эдгар По. Ҳикоялар.
20. Фолкнер. Ҳикоялар.
21. Ф.Нитше. “Зардўшт таваллоси”, насрий достон.
22. Г.Г.Маркес. “Бузрукнинг кузи”, роман.
23. Жейм Жойс. “Улисс”, роман.
24. Ч.Айтматов. “Қулаётган тоғлар”, роман.
25. Ф. Достоевский. “Иблислар”, роман.
Ҳужжатли бадиий филмлар сценарийлари:
1. “Ғафур Ғулом”.
2. “Мақсуд Шайҳзода”.
3. “Зулфия”.
4. “Бобораҳим Машраб”.
ТВда туркумий муаллифлик кўрсатувлари:
“Тафаккур ёлқинлари”.