Нафс балоси


     Вояга етмаган О. К. 2023 йил 13 март куни Фарғона туманида яшовчи М. М. яшаш уйига ҳашарга чақириш баҳонасида бориб, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уйнинг ўнг томондаги хоналаридан бирига ғайриқонуний равишда кириб, М. М томонидан ушбу хонада турмуш ўртоғининг сумкасида сақлаб келаётган 900 АҚШ доллари ҳамда 2.000 рубль миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан қочиб яширинган. Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида 601 АҚШ доллари, 800 рубль ва 4.400 рубль миқдоридаги пуллар ҳамда бир дона аёллар юз креми, аёллар тақинчоқлари, икки дона аёллар колготкаси, икки дона мисдан ишланган аёллар занжири ва икки дона тақинчоқ холислар ишитрокида вояга етмаган О.К.дан ашёвий далил тариқасида процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.
     Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган О. К.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, жиноят ишлари тегишлиги бўйича судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, вояга етмаган О. К. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан айбли деб топилиб, жазо тайинланган.

    Тошкент шаҳар, Юнусобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант - Д. М. Йулдошева.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот