Аэропортда қўлга олинган қўшмачи


     Фуқаро Ф.Э. хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, осон йўл билан пул топишни мақсадида, таниши Ф.А. ва дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқлашни имкони бўлмаган “Гуллола” исмли шахс билан олдиндан жиноий тил бириктириб, гуруҳ бўлгани ҳолда ўзига иш ахтариб юрган жабрланувчи Н.А.ни Туркия Республикасига юбориб, у ерда ундан фаҳш ишларида фойдаланиш учун уни ёллаш ва сотиш ҳақида ўзаро жиноий режа тузишган. Мазкур жиноий режага мувофиқ, фуқаро Ф.Э ва Ф.А жабрланувчи Н.А.га Туркия Республикасида фоҳишалик қилиб яхши пул топишини, у ерга етиб бориш учун йўл харажатларини ўзлари тўлаб беришларини айтиб, Н.А.ни Туркияга боришга кўндиришган. Фуқаро Ф.Э. ва Ф.А ҳамда дастлабки терговда аниқлашни имкони бўлмаган “Гуллола” исмли шахс, 2023 йил 13 июль куни жабрланувчи Н.А.ни келгусида Туркия Республикасида ундан фаҳш ишларида фойдаланиш учун ёллаб, сотиш мақсадида ташиб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркияга жўнатишаётганда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинишган.
     Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Э. ва бошқаларга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, жиноят ишлари тегишлиги бўйича судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, Ф.Э. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 135-моддаси 2-қисми “д, е” бандлари билан айбли деб топилиб, 5 йил 2 ой, Ф.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 135-моддаси 2-қисми “е” банди билан айбли деб топилиб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

     Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси капитан - Эргашов Муроджон Абдилахад ўғли.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот