Фарзандини сотган она


     Фуқаро Н.З. 2023 йил 25 апрель куни соат 21-30ларда, ИЖҚКД Қува тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, Қува тумани, Қува МФЙдаги деҳқон бозори олдида судланувчи Н.З ўзининг 2023 йилда туғилган қизи И.З.ни “махсус харидор” М.А.га 900 АҚШ долларига сотиб, фарзанди И.З.ни ва унинг Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномасини, шунингдек, келгусида фарзандига даъво қилмаслиги ҳақидаги ўзининг тилхатини берганда, воқеа жойида ашёвий далиллар билан ушланган. 
     Мазкур ҳолат юзасидан Н.З.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, жиноят ишлари тегишлиги бўйича судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича суд томонидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 135-моддаси 3-қисми "а" банди билан айбли деб топилиб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

     Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси капитан - Эргашов Муроджон Абдилахад ўғли.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот