Таваккал Султоновга табрик
Фарғона вилоят қўғирчоқ театрининг директори, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, театр ва кино актёри - Таваккал Султоновни таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
Таваккал Султоновга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!!!
Маълумот: Таваккал Султонов 1968 йилнинг 18 Июль куни Фарғона вилоят, Қува туманидаги Акбаробод қишлоғида туғилган. Вилоятдаги мавжуд 4та театрга меҳнати сингган. Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри директори, Фарғона вилоят мусиқали драма театри раҳбари, Ислом Каримов номидаги театр ва концерт саройи раҳбари, Фарғона вилоят қўғирчоқ театрининг директори вазифаларида фаолият юритган. Барча жамоаларда натижали ижодий ютуқларни қўлга киритган.
Таваккал Султонов 2006 йилдан буён бугунга қадар “Йўқолган одам”, “Қарздор”, “Баракасини берсин”, “Окахон”, “Опа”, “Қўқон шамоли”, "Муқимий" каби 20 дан ортиқ фильмларда турли эпизодик ролларни моҳирона ижро этган. Мусиқачи ва продюсер сифатида ҳам ўзини намоён қилган. Хусусан, Абдулҳай Каримовнинг продюсери сифатида ишлаган ҳамда ўзининг айтишича, "Фарғонада биттагина" ва "Тўй бола" қўшиқларининг яратилишида меҳнати сингган. Фарғона вилоят қўғирчоқ театри раҳбари сифатида театр жамоасига бош бўлиб, қатор халқаро фестивалларда нуфузли ўринларга эга бўлиб келаяпти.
Ўзбекистонимизда тажрибали, малакали театр санъати мутахассиси сифатида кўзга кўринган, барчага бир хил ҳурматда бўлган инсон ҳисобланади.