Дилрабо Муҳаммадюсуповага табрик


  Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг актрисаси ва "Ўзбекистон 24" телеканали мухбири - Дилрабо Муҳаммадюсуповани таваллуд топган куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
  Дилрабога мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!!!

  Маълумот: Дилрабо Муҳаммадюсупова Юнусжон қизи 22 март 1998 йилда Фарғона вилояти Қува туманида таваллуд топган. Маълумоти олий. 2021 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Театр санъати” факултети, мусиқали театр актёрлиги бўлими таълим йўналишини тамомлаган.
  Мазкур театрда 2021 йилдан буён ишлаб келмоқда. Дилрабо Муҳаммадюсупова театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил роллар ижро этиб келмоқда, жумладан “Ақлдан озиш ҳеч гапмас” спектаклида Гули, “Айёргина аёллар” спектаклида Лола, “Аршин мол олон” спектаклида Жанна ва яна бошқа спектаклларда ўз маҳоратини номоён этиб келмоқда. 
  Шунинг баробарида "Ўзбекистон 24" телеканали орқали турли кўрсатувларни олиб бормоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот