Жавоҳир Одилжоновга табрик


     Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг актёри - Жавоҳир Одилжоновни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз.
     Жавоҳир Одилжоновга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик ва ижодий ютуқлар тилаймиз!

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Одилжонов Жавоҳир Олим ўғли 13 август 1995 йилда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида таваллуд топган. 
  Маълумоти олий. 2019 йилда Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институтининг “Мусиқали театр актёрлиги” факультетини тамомлаган. Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида 2018 йилдан буён ишлаб келмоқда.
    Жавоҳир Одилжонов театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил роллар ижро этди, жумладан “Ўтган кунлар” асари асосида саҳналаштирилган “Отабек ва Кумушбиби” спектаклида Отабек, “Зўрдан зўр чиқса” спектаклида Ошиқ йигит, "Бахши"да бахшининг ўғли каби турфа образларни ижро этиб келмоқда.  










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот