Омон Йўлдошевга табрик


     Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрининг актёри - Омон Йўлдошевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз! 
     Омон Йўлдошевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!

     Камоли эҳтиром ила - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

     Маълумот: Омон Зокирович Йўлдошев 1986 йилнинг 26 Сентябрь куни Тошкент вилоятидаги Чирчиқ шаҳрида таваллуд топган. Мукофотланмаган.
   Маълумоти олий. 2008 йили Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетини битирган.  
   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида 2008 йилдан иш бошлаган.
  Омон Юлдашев театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Отабек ва Кумушбиби”да Отабек, “Қизи борнинг-нози бор”да Бахтиёр, “Тилла тухум”да Маймун, “Лайли ва Мажнун”да арбоб, “Тошкентнинг нозанин маликаси”да Музаффар,  “Хонума”да Гиви, “Аршин мол олан”да Асқар, “Тоҳир ва Зуҳра”да Тоҳир ва бошқа спектаклларда етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.
   Айниқса, унинг “Тоҳир ва Зуҳра” спектаклидаги Тоҳир образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончли гавдалантирганлиги кўпчиликка маъқул бўлган.
     Актёр шунингдек, бир қатор телетуркумларда ва телесериалларда самарали ижод қилиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот