Нафиса Хўжақуловага табрик


  Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг маҳоратли актрисаси - Нафиса Хўжақуловани таваллуд топган айёми билан қизғин муборакбод этамиз!
    Нафиса Хўжақуловага соғлик-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!

   Камоли эҳтиром ила - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

   Маълумот: Нафиса Алимовна Хўжақулова 1968 йилнинг 2 апрель куни  Самарқанд вилоятидаги Нуробод туманида таваллуд топган.
   1997 йилда М. Уйғур номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг мусиқали драма театр актёрлиги факультетини битирган.
   2008 йилдан бошлаб Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида ишлаб келмоқда.
   Нафиса Хўжақулова  театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб келмоқда.
   У “Суперқайнона”да Норпошша, Тўти хола, “Осмоннинг бағри кенг”да Нодира, “Додагинам”да Садоқат, “Фариштали аёл”да Шифокор, “Олифта”да Хадича, “Антиқа совчилар”да Амма Қутби, “Қизи борнинг нози бор”да Она, “Совчига эр топилди”да Сулико, “Меҳр нури”да Қўшни аёл, “Осондаги ҳулкарим”да Шифокор, “Дилдаги доғ”да маҳаллаком, “Ўжар меъмор” ва яна бир қанча ролларни ижро этган.
   Шу билан бир қаторда телеэкранларда “Қаҳ-қаҳа”, “Хандалак” ҳажвий томошалари, “Азизим” дастурида, “Тубанлик” ва яна бир қанча фильмларда характерли роллари билан томошабинларни хушнуд этиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот