Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг актрисаси – Зилолахон Абдуллаевани таваллуд топган куни билан табриклаймиз! Зилолага узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!
Маълумот: Зилола Фарҳодовна Абдуллаева 1981 йилнинг 30-май куни Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2004 йилда Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтининг "Мусиқали драма" факультетини тамомлаган. Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида 2002 йилдан буён ишлаб келмоқда. Зилола Абдуллаева театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган кўплаб спектаклларда хилма-хил ролларни ижро этиб келмоқда. "Тақдир", "Алпомишнинг қайтиши" ва "Машраб" спектаклида сингил ролида, "Сойибхўжа операцияси", "Супер қайнона", "Супер қайнона 2" да келин образи, "Фариштали аёл", "Додагинам", "Ёшлик" спектаклида қизи образида, "Айёргина аёлларда" Сарви, "Антиқа совчилар"да Совчи, "Ақлдан озиш ҳеч гапмас"да Маҳалла раиси ролида, "Тоҳир ва Зуҳра"да энага ва ҳозирги кундаги репертуардан жой олган бошқа спектаклларда ўз маҳоратини намоён этмоқда.