Достон Ҳақбердиевга табрик


   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг бош режиссёри - Достон Ҳақбердиевни таваллуд топган куни билан табирклаймиз!
   Достонга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!

   Камоли эҳтиром ила - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

    Маълумот: Достон Ҳақбердиев 1992 йилнинг 30 Январь куни Қарши шаҳрида туғилган.  Ўрта мактабни тамомлагач, 2007-2010 йилларда Қарши олимпия заҳиралари спорт коллежида таҳсил олган.
     2010-2014 йилларда Қаршидаги Эски Масжид тажриба театр студиясида актёр лавозимида ишлаб, бир неча роллар ижро этган. Ш. Ризаевнинг “Дискотека” спектаклида Равшан, И. Тўраевнинг “Келажак олдида маъсул авлодмиз” асарида йигит ҳамда бир неча эртак спектаклларда катта-кичик роллар ижро этган ҳамда вилоят миқёсида Қарши шаҳрида ўтказилган Мустақиллик, Наврўз, Конституция куни, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган давлат тадбирларини саҳналаштиришда режиссёр ёрдамчиси бўлиб ишлаган. 
    2014-2018 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида мусиқали театр йўналиши бўйича таҳсил олган. Ўқиш даврида вилоят театрлари ва Олий ўқув юртларида Ш. Пардаевнинг “Илондара”, Ж. Жовлиевнинг “Озодлик”, “Ватан қанотлари” каби спектаклларни саҳналаштирди.
    2018 йили Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Н. Шодмоновнинг “Қобил ва Ҳобил” мусиқали драмасини диплом спектакль сифатида саҳналаштирди.  Мазкур спектакль Ўзбекистон ёш режиссёрларининг “Дебют” кўрик-фестивалида 3 ўринни олгач, у мазкур театрга ишга таклиф қилинди. 
     2019 йили у Қ. Норқобилнинг “Айёргина аёллар”, 2021 йилда “Бахши”, 2022 йилда “Усмон Носир” спектаклларини Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида саҳналаштирди.
    Марғилон шаҳар мусиқали театрида 2020 йилда “Навоий”, 2021 йилда “Мақоми танҳо”, 2022 йилда “Кўнглим сандадур ёҳуд Қўқон ушшоғи” асарларини, шунингдек 2021 йилда Бухоро вилояти Қоракўл тумани маданият марказида “Замон Авлонийси”, Андижон ёшлар театри саҳнасида "Тўмарис", Марғилон мақом театрида саҳнасида "Бобур" спектаклларини саҳналаштирган.
   Жорий йилда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр бош режиссёри Достон Ҳақбердиев “Янги Ўзбекистон юлдузлари” маданият ва санъат миллий тақдирлаш маросимида "Йилнинг энг яхши театр режиссёри" номинацияси бўйича иштирок этиб, биринчи ўринга лойиқ топилди ва мукофотланди!










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот