Мансур Юнусга табрик


    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида кафедра мудири, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, Чингиз Айтматов олтин қалами халқаро унвони ва бир қанча халқаро мукофотлар соҳиби – Мансур Юнусни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
     Мансурга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаймиз!

Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Мансур Юнус 1982 йилнинг 5 Июнь куни Қашқадарё вилоятидаги Шаҳрисабз тумани, Тўдамайдон қишлоғида туғилган.
   Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университетининг «Халқаро журналистика» факультетини, Ўзбекистон Миллий Университетида магистратурада, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида «Халқаро муносабатлар» факультетида таълим олган. 
    "Ниҳол" газетасида бош муҳаррир, Муҳаммад Юсуф фондида масъул котиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий аппаратида бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида масъул ходим лавозимларида ишлаган. Абай, Алишер Навоий ва Чингиз Айтматов халқаро медаллари билан тақдирланган. 
     Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида кафедра мудири, филология фанлари бўйича фалсафа доктори. 
    "Тонг саболари", "Кўнгил наволари", "Мангу лаҳзалар", "Ижод фалсафаси", "Тафаккур маржонлари", "Валибойнинг саргузатлари", "Болалар кундалиги" китоблари муаллифи.  
    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Республика Маърифат тарғиботчилар жамияти, Дунё истеъдодлар уюшмаси, Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот