ОҚИБАТ ИЗЛАБ...


ОҚИБАТ ИЗЛАБ...

Биласан, ҳаётим байрам бўлмаган, 
Биласан, қувончдан дарду ғамим кўп. 
Биласан, кўпинча тоъле кулмаган, 
Армон тоғлари бор, кўнглимда тўп-тўп.. 

Тақдир шамолига бир жоним нишон, 
Не-не балоларни кўрди бу бошим...
Аммо мен яшадим, яшайман ҳамон, 
Шу сабаб метинга дўнди бардошим...

Гоҳида дардларим қопини ечиб, 
Сенга тўкким келса, кулма ҳолимга. 
Кетгим-ку... кетгим бор, дунёдан кечиб, 
Яна алам чиқса нетай, фолимга. 

Кўнглим тиланади гоҳо бир таскин, 
Таскинки, ичида дунёлари бор. 
Сенда-чи истеҳзо ва таъна тўкин, 
Илжайиб қўясан, гўё беозор...
 
Не қилай мен сендай бўлолмадим ҳеч, 
Бир юзда доимо қиёфанг икки. 
Майлига, меҳримдан кеча қолгин, кеч, 
Майли, ўзим учун бу яна дакки...

Моҳигул НАЗАРОВА
2019 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот