Ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгар


     Фуқаро Ш.А 2023 йил 21 июнь куни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақасадида, фуқаро Ф.М.ни Қирғизистон Республикаси Баткент Давлат Университети жисмоний маданият йўналишига ўқишга киритиб, кейинчалик Фарғона Давлат Университетига кўчириб беришини айтиб, алдаб, эвазига 1400 АҚШ доллари пулларни олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари томонидан ушланган.
     Мазкур ҳолат юзасидан Ш.А.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, жиноят ишлари тегишлиги бўйича судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, Ш.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 25,168-моддаси 1-қисми банди билан айбли деб топилиб, жарима жазоси тайинланган.

     Тошкент шаҳар, Юнусобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси катта лейтенант - Д. М. Йулдошева.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот