Автоҳалокатнинг мудҳиш оқибати


     3. Фуқаро Л.Т. 2022 йил 25 февраль куни соат 15 ларда “Хундай Портер” русумли автомашинани Қува тумани, “Кандабулоқ” МФЙ Ахшак кўчасида бошқариб бораётиб, “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 11, 12 ва 77-бандида кўрсатилган талабларни қўпол равишда бузиб, автомашинани маст ҳолда бошқариб, дастлаб пиёдачи Х.Х. ва велосипедчи М.А.ларни уриб юбориб, сўнг қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган Р.Х бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Дамас” автомашинасида бўлган йўловчилар Р.Х ва вояга етмаган М.А вафот этишган, қолган жабрланувчилар турли даражадаги тан жароҳатлари олишган.
     Мазкур ҳолат юзасидан Л.Т.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, жиноят ишлари тегишлиги бўйича судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, Л.Т. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан 3 йил муддатга муайян ҳуқуқ - яъни барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиб, 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

     Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси капитан - Эргашов Муроджон Абдилахад ўғли.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот