Ўйинларга тикилган пуллар
Фуқаро С.Б ўзгани мулкини яширин равишда талонторож қилиш мақсадида 2023 йил апрель ойида онасига тегишли “Агро банк” Фарғона филиали томонидан расмийлаштирилган пластик картасига, ахборот тизимига рухсатсиз кириб “1Хбет” иловаси орқали уланиб, ушбу пластик картанинг ҳисобрақамидан 2023 йил апрель ойидан 2023 йил 6 июнь кунига қадар жами 57.000.000 сўм пулларни яширин равишда ўзининг “1Хбет” электрон профилидаги ҳисоб рақамига ўтказиб, ушбу пулларни профилидаги турли хил ўйинларга тиккан ҳолда ютқазиб, талон-торож қилган. Мазкур ҳолат юзасидан С.Б.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, жиноят ишлари тегишлиги бўйича судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, С.Б. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, 2 йил муддага озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси капитан - Эргашов Муроджон Абдилахад ўғли.