Бахтиёр Сайфуллаев (1951 - 2023)


   Бахтиёр Сайфуллаевич Сайфуллаев 1951 йилнинг 1 Апрель куни Тошкентда туғилган. 
 
Бахтиёр Сайфуллаев 1972 йили ўз меҳнат фаолиятини Республика ёш томошабинлар театридан бошлаб, Тошкент давлат маданият институти катта ўқитувчиси, факультет декани ўринбосари, факультет декани, Тошкент давлат маданият институти доценти, “Оммавий байрамлар режиссёрлиги” кафедраси мудири, факультет декани, Тошкент давлат санъат институти ректори, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг маданият ишлари бўйича биринчи ўринбосари, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири-Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори каби масъулиятли вазифаларда бор куч, билим ва тажрибасини ишга солиб меҳнат қилган. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг ректори ва бошқа масъул лавозимларда ишлаган. Маданият соҳасида етакчи мутахассис сифатида, ўз касбининг устасига айланган кўплаб шогирдлар етиштирган.
   2020 йилдан у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси, шунингдек, ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси этиб сайланган. 
     Ўзбек маданият арбоби, сиёсий ва давлат арбоби, педагогика фанлари номзоди, профессор, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, сенатор - Бахтиёр Сайфуллаевич Сайфуллаев 2023 йил вафот этган.  










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот