Чегарадан чиқиш оқибати


     Фуқаро Б.Р 2023 йил февраль ойида Қозоғистон Республикасига ишлаш мақсадида чет элга чиқиш биометрик паспорти билан Тошкент шаҳар Зангиота тумани ҳудудидаги Қозоғистон-Ўзбекистон чегара пости орқали қонуний тартибда бориб, у ердан 2023 йил 23 март куни қонуний тартибда Қирғизистон Республикасига ўтиб, хорижга чиқиш паспортини Қирғизистон Республикасида қолдириб, 2023 йил 14 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти Қамдамжой туманига чагарадош бўлган ҳудуддан “Ўзбекистон Республикасининг фуқароларнинг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги” ПҚ 4079-сонли қарори, 05.09.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида Ўзбек-Қирғиз давлат чегарасини ратификация қилиш тўғрисида”ги шартнома, 20.08.1999 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат чеграси тўғрисида”ги қонуни талабларини қўпол равишда бузган ҳолда, қонунга хилоф равишда бу ердаги айланма йўллар орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган вақтида ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган чегара хизматчилари томонидан ушланган.
     Мазкур ҳолат юзасидан Р.С.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, жиноят ишлари тегишлиги бўйича судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, Р.С. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 223-моддаси 1-қисми банди билан айбли деб топилиб, 3 йил муддага озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.

     Тошкент шаҳар, Юнусобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант - Д. М. Йулдошева.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот