Салим Дониёровга табрик


    "Янги Ўзбекистон" ва "Правда Востока" газеталарининг Бош муҳаррири, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби - Салим Дониёровни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
   Салим Дониёровга соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб, барча орзулари рўёбга ошишини тилаб қоламиз!
   
     Маълумот учун: Салим Дониёров 1970 йили Самарқанд вилоятининг Пойариқ туманида туғилган. 1992 йилда Москва давлат педагогика университетини имтиёзли диплом билан тамомлаган. 2009-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Академияси ҳузуридаги Олий бизнес мактабида таҳсил олган. Филология фанлари бўйича фалсафа доктори.
   Салим Дониёров ижодкор сифатида ҳам фаол ва кенг қамровли иш юритади. Унинг турли мавзулардаги мақолалари кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинади. Шу боис, у 2010 йили “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиби сифатида эътироф этилган. 
  2017 йил февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати бош инспектори лавозимига тайинланган. 
 2018 йил январь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати шўъба мудири вазифасида ишлаган. 
   Самарали раҳбар сифатида ўзини намоён этиб, 2018 йил 23 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан «Правда Востока» газетаси таҳририяти» ДК бош муҳаррири этиб тайинланган. 
   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 5 январ 2020 йилдаги қарори билан бугунги кунга қадар “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти» ДК бош муҳаррири сифатида фаолият юритиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот