Келинини тунагани учун жазо


     Фуқаро Г. Т келинига тегишли сим картани ўзининг телефон аппаратига солиб, 2023 йил 6 январь куни ушбу сим картага уланган жабрланувчи М. Ю.нинг “Humo” пластик картасидан жами 704 000 сўм сўм пул маблағларини “Click” иловаси орқали яширин равишда нақд пул шаклида ечиб олиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
     Мазкур ҳолат юзасидан Г. Т.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, жиноят ишлари тегишлиги бўйича судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, Г. Т. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, 5 йил муддага озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

     Тошкент шаҳар, Юнусобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант - Д. М. Йулдошева.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот