Жирканч ишлар
Бехосдан қулоғингизга чалинган "Фалончи фоҳишалик билан қўлга тушибди", "Фалончи боласини сотаётганда вақтда қўлга олинибди", сингари гаплар юрагингизни жунбушга келтиради. Ён атрофимизда учраётган бундай жирканч ишлар беихтиёр дилимизда нафрат ҳиссини уйғотади.
Тўғри бугуннинг энг долзарб муаммоларидан бири ишсизлик. Лекин бу баҳона бўла олмайди. Чунки, бугун юртимизда тадбиркорлик ривожланган.
Янгидан янги иш ўринлари яратилиб, аҳолини айниқса, хотин қизларни иш билан таъминлашга доир бир қанча ишлар амалга оширилияпти. Хусусий тадбиркорлар билан шартнома тузиб ишлаётган аёл қизларимиз эса бугун кўпчиликни ташкил этади. Аммо...
Лекин негадир хусусий фирмаларда ишлашдан ор қилган ўзбек аёллари чет элга Фоҳишалик қилишга тайёр экани юракни ларзага солади.
Ф. Э ҳам бирор жойда халол ишлашдан кўра, енгил йўл билан мўмай даромад топишни орзу қилди.
Шу орзу илинжида ўзига шерик излади.Ва ўзига “Гуллола” исмли дугона топди. Улар Туркия Республикасига бориб, ўзларинг фаҳш ишларида ёрдам берадиган Мижоз қидиришди.
Бунда эса ҳозирда иш қидириб юрган Н.А. тўғри келиб қолди. Улар Н. Ани Туркия Республикасига юбориб, ундан ўша ерда фаҳш ишларида фойдаланиш ва уни сотиш ҳақида ўзаро жиноий режа тузишди. Режага мувофиқ, фуқаро Ф. Э ва Ф. А жабрланувчи Н. А.га Туркия Республикасида фоҳишалик қилиб яхши пул топишини, у ерга етиб бориш учун йўл харажатларини ўзлари тўлаб беришларини айтиб, Н. А.ни Туркияга боришга кўндиришди.
Режанинг силлиққина амалга ошганидан хурсанд бўлган дугоналар жабрланувчи Н. Ани Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркияга жўнатишаётганда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинишди.
Ҳолат юзасидан Ф. Э. ва бошқаларга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, иш ҳужжатлари судга юборилди.
Бўлиб ўтган суд мажлисида Ф.Э.Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “д, е” бандлари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 йил 2 ой, Ф.А га эса 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Муроджон ЭРШАШЕВ,
Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси, капитан.
Маъруфа СОЛИЕВА,
Мухбир.