Азизхон Латиповга табрик


   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва ўзбек киносининг маҳоратли актёри - Азизхон Латиповни таваллуд топган айёми билан табриклаймиз!
   Азизхон Латиповга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!

   Камоли эҳтиром ила - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

   Маълумот учун: Латипов Азизхон 1979 йилнинг 6 январь куни Наманган вилояти Чуст туманида таваллуд топган.
  Мукофотланмаган. Маълумоти олий. 2000 йили Ўзбекистон санъат институти мусиқали драма ва комедия факультетини битирган.
   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида 2000 йилдан буён ишлаб келмоқда.
   Азизхон Латипов ўз ижодий фаолияти давомида театр репертуаридан ўрин олган қатор спектаклларда ролларни ижро этиб, томошабинларни ўзининг санъати билан мафтун этган. Жумладан, “Куёвлар танлови” спектаклида Қоплонхон, “Бахтли бўл дугонажон”да Исмат, “Ўлдинг–азиз бўлдинг”да Бўстон, “Сойибхўжа операцияси”да Сойибхўжа, “Тўда”да Самандар, “Осмоннинг бағри кенг”да Жамшид, “Тошкентнинг нозанин маликаси”да Мардон, “Гаровдаги муҳаббат”да Санъаткор, “Куёвликка номзод”да Ўлмас, “Хасис бой ва хизматкор”да Бой, “Бобур соғинчи”да Ҳумоюн, “Бу телба хонадон”да Бакир, “Фариштали аёл”да Илҳом, “Суперқайнона”да йигит, “Матонат”да Равшан Собиров, “Меҳр нури”да Сафар, “Олифта”да Қаюм, “Хонума”да Княз, “Сарвқомат дилбарим”да Бойтемир, “Тоҳир ва Зуҳра”да Қоработир, “Лайли ва Мажнун”да Навоий, “Дилдаги доғ”да Зуроб, “Жайдари келин”да Бахтиёр, “Қобил ила Ҳобил”да Одам ато ва бошқа спектаклларда роллар ижро этиб, устозлари йўлидан бориб, катта тажриба ва малака орттириб келаётган иқтидорли ижодкордир.
      Театр билан бир қаторда ўзини кино ва телеэкранда ҳам синаб кўриб, “Ўткинчи бахт”, “Ромео ва Жульетта”, “Паноҳ”, “Сўнгги муқаддима” каби кинофильмларда ҳамда “Турмуш чорраҳалари”, “Оталар сўзи, ақлнинг кўзи” кўрсатувларида мунтазам равишда ижод қилиб келмоқда. Шунингдек, “Рашк азоби” видеофильмида, “Опа-сингиллар”да ва яна бошқа кўплаб сериалларда асосий ва эпизодик ролларни маҳорат билан ижро этиб, томошабинларга фаолияти билан манзур бўлиб келаётган ижодкорларимиздан бири сифатида эътироф этилиб келинмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот