Наргиза Шаҳобовага табрик


   
     Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг актрисаси - Наргиза Шаҳобовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
   Наргизага мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, ижобий ва ижодий ютуқлар тилаб қоламиз!

  Камоли эҳтиром ила - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри  ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

  Маълумот: Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театрининг актрисаси - Наргиза Шермирзаевна Шаҳобова 1980 йилнинг 11 Сентябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Мукофотланмаган.
  Маълумоти олий. 2002 йили Ўзбекистон санъат институти мусиқали драма ва комедия факультетини битирган.
  2002 йилдан Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театрида ишлайди.
 Наргиза Шаҳобова театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Суперқайнона-2” Холида Холдинг, “Бахтли бўл дугонажон”да Вазира, “Хонума хонум”да Хонума, “Бобур соғинчи”да Дилдорбегим, “Сарвқомат дилбарим”да Хадича, “Фариштали аёл”да Назокат, “Жайдари келин”да Меҳри, “Суперқайнона”да Норпошша, “Осмондаги Ҳулкарим”да Сожида, “Асл хазина”да Лўли аёл, “Аршин мол олан”да Хола, “Ялмоғизнинг набираси”да Она, “Гаровдаги муҳаббат”да Она сингари етакчи ролларни ижро этиб келган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот