Қобил Умировга табрик


  Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва кино актёри - Қобил Умировни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
  Қобил Умировга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

  Камоли эҳтиром ила -  Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

  Маълумот: Қобил Мўминович Умиров 1966 йилнинг 8 Октябрь куни Тошкент вилоятида таваллуд топган. Мукофотланмаган.
  Маълумоти олий. 1993 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг мусиқали драма ва комедия факультетини битирган.             
   1995 йилдан ушбу Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида ишлайди.
   Қобил Мўминович Умиров театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. Актёр “Суперқайнона”да Йигит, “Қизи борнинг нози бор”да Теша, “Гаровдаги муҳаббат”да савдогар, “Муҳаббатим - қисматим”да Холбек, “Алпомишнинг қайтиши”да Фармон баковул, “Антиқа совчилар”да Нормурод, “Фотима ва Зуҳра”да Рамзиддин, “Сойибхўжа операцияси”да Сойибхўжа, “Куёвлар конкурси”да Валижон, “Тоҳир ва Зуҳра”да Бохир сингари етакчи ролларни ижро этиб келган.
   Шунингдек, актёр “Оталар сўзи - ақлнинг  кўзи”, “Кунларнинг бирида” телетуркумларида ва бир қатор фильм, телесериалларда самарали ижод қилиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот