Меҳрибон Имомбердиевага табрик


    Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг актрисаси – Меҳрибон Имомбердиевани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
     Меҳрибонга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз!

    Маълумот: Меҳрибон Имомбердиева 1982 йилнинг 27 январь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
    Маълумоти олий. Ўзбекистон Санъат институтининг «Мусиқали драма ва комедия» факультетини битирган.
   Меҳрибон Имомбердиева театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. Меҳрибон Имомбердиева “Ойонам – қайнонам”да Маша, “Суперқайнона”да Сурайё, “Осмонга сиғмаган қуш” эстрада юлдузи, “Девона”, “Осмоннинг бағри кенг”, “Паривашга парвонаман”, “Юрагимни алмаштираман”, “Осмондаги ҳулкарим”, “Антиқа совчилар”, “Сарвқомат дилбарим”, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Дилдаги доғ”, “Бу телба хонадон” сингари спектаклларда етакчи ролларни ижро этиб келган.
   Меҳрибон сериал ва телетуркумларда ҳам турли қиёфаларда намоён бўлиб, томошабинлар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот