Интиқом Яшарга табрик


     Озарбайжон Республикаси Спорт ва Ёшлар ишлари Вазирлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши котиби, Халқаро ёш туркий тиллар адиблари уюшмаси директорлар кенгаши раиси, Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва публицист - Интиқом Яшар (İntiqam Yaşar)ни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
  
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

     Маълумот: Интиқом Яшар 1990 йилнинг 3 Октябрь куни Озарбайжонда туғилган. 
   2012 йил Озарбайжон университетининг Филология факультетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича - филолог.
     2012-2013 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 
    Шеърлари ўзбек, инглиз, турк, рус, қозоқ ва бошқа тилларга таржима қилинган.
  Шоир ва публицист Интиқом Яшар Озарбайжон ва Ўзбекистондаги ижод аҳли билан алоқаларни мустаҳкамлашида, ҳамкорлик қилишида Ўзбекистон ва Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Китоб дунёси" газетаси Бош муҳаррири - Хосият Рустамова ва таниқли адиб, драматург - Қўчқор Норқобилнинг хизматлари беқиёс!










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот