Шоҳмаммад Тоғлар ўғлига табрик


   Озарбайжонлик таржимон, Исмайилли муниципалитети аъзоси, шаҳар ҳокими ўринбосари, "Алишер Навоий – 580" юбилей медали ва "Озарбайжон ўқитувчилари эркин касаба уюшмасининг 100 йиллиги" кўкрак нишони соҳиби – Şahməmməd Dağlaroğlu – Шоҳмаммад Нурулла ўғли Султоновни таваллуд топган куни билан муборакбод этамиз.
  Шоҳмаммад Тоғлар ўғлига мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз.

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Шоҳмаммад Тоғлар ўғли (Шоҳмаммад Нурилла ўғли Султонов) 1956 йили Озарбайжондаги Исмоилий туманининг Пирақаним қишлоғида туғилган.
   1970 йилда Исмайилли 1- сонли умумтаълим ўрта мактабининг 8- синфини тугатгач, Гўчай 58- сонли ўрта махсус касб-ҳунар билим юртида дурадгор ва дурадгорлик касби билан бирга ўрта маълумот олган. 1975 – 1977 йилларда армияда хизмат қилган.
   Турли йилларда у вилоятнинг бир қатор қурилиш бошқармаларида қурувчи бўлиб ишлаган. Исмайилли тумани Мужуҳафтарон ва Оқбулоқ қишлоқ мактабларида 15 йилдан ортиқ давр мобайнида ўқитувчи бўлиб ишлаган.
   У 1982 – 84 ва 1986 – 91 йилларда Россия Федерациясида яшаган. 1991 йилда Новосибирск халқ хўжалиги институти ва Кемероводаги университетни иқтисодчи ва муҳандис мутахассислиги бўйича тамомлаган. Исмайилли тумани Оқбулоқ қишлоғида яшаган йилларида у биринчи шаҳар сайловларида муваффақият қозонган ва муниципалитет раиси бўлиб ишлаган.
   2005 йилда Сумгайит шаҳридаги Али Карим номидаги шеърият клубининг бир йиллик журналистика курсини тамомлаган ва Исмайилли вилоятидаги Маҳаллий радиоэшиттиришлар таҳририятида муҳаррир бўлиб ишлаган. У иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи шаҳар сайловларида Исмайилли муниципалитети аъзоси этиб сайланган.
   Ҳозирда Исмайилли муниципалитети аъзоси, шаҳар ҳокими ўринбосари.
   У 1995 йилдан "Она Ватан" партияси аъзоси, шунингдек, партиянинг Исмайилли вилоят бўлими раиси.
  Ёшлигидан Тоғлар ўғли тахаллуси остида шеърлар ёзган, 7 та китоб муаллифи, 50 дан ортиқ китобларнинг муҳаррири, 4 та тўпламнинг муаллифи. Унинг шеърлари "ХХ аср Ширвон шоирлари", "Турк дунёси шоирлари антологияси" ва бошқа бир қанча альманахлар тўпламига киритилган. Рус, татар ва ўзбек тилларидан таржималар қилади.
   1999 йилдан Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси, 2016 йилдан Озарбайжон Журналистлар уюшмаси аъзоси.
   У 2008 йилда нашр этилган "Исмайилли хабарлари" газетасининг асосчиси ва бош муҳаррири. 2014 йилдан буён ўзи асос солган "Исмайилли ёзувчилар адабий-жамоат уюшмаси" раиси.
   У 2018 йилда Озарбайжондаги Президент стипендияси билан тақдирланган.
   2019 йилда у озарбайжон – ўзбек адабий муносабатларидаги фаолияти учун фахрий диплом билан тақдирланган.
   2020 йилда Марказий Осиё Ёзувчилар ва Тарихчилар Уюшмасининг қарори билан "Турон бирлиги" медали билан тақдирланган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот