Олмос Улвига табрик


     Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг фахрий аъзоси, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фахрий профессори, “Бобур” номидаги халқаро фонднинг Озарбайжондаги махсус вакили, филология фанлари доктори, профессор, озарбайжонлик навоийшунос олимаОлмосхоним Улвини таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
      Олмос Улвига мустаҳкам соғлик, узоқ умр, энг эзгу истакларимизни тилаб қоламиз!!!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

     Маълумот: Олмос Қосим қизи Биннатова (Алмаз Улви) - 1960 йилнинг 8 Августь куни Озарбайжонда зиёлилар оиласида туғилган. 
     Олмос Улви Озарбайжон Миллий Фанлар Академиясининг Низомий Ганжавий номидаги “Озарбайжон-Туркманистон-Ўзбекистон адабий алоқалар” шўъбасининг мудири. У “Ўзбек-Озарбайжон адабий алоқалари” мавзусида докторлик ишини ҳимоя қилган. Олмос хоним 50 га яқин китоблар муаллифи бўлиб, булардан йигирма бештачаси ўзбек адабиёти ҳақидадир. Жумладан, “Озарбайжон – ўзбек адабий алоқалари: даврлар, сиймолар, жанрлар, тамойиллар” , “Алишер Навоий Озарбайжон адабиётшунослигида”, “Ўзбек адабиёти: адабий портретлар, тадқиқотлар”, “Ўзбек адабиёти ва Озарбайжон: тадқиқотлар, адабий портретлар”, (2016, 170 с.); “Мустақиллик даври Ўзбек-Озарбайжон адабий алоқалари” (2016); “Алишер Навоий” “Ёзувчи”нинг шахсий қарашлари (2016, 40 с.), “Ўзбекча-Озарбайжонча, Озарбайжонча-Ўзбекча луғат” (23 минг сўз, ҳаммуаллифликда), “Шарқ тазкирачилик тарихидан” (дарслик қўлланма, 2020), 1928 йилда чоп этилган Холид Саид Хўжаевнинг “Янги алифбо масаласи йўлларида эски хотира ва туйғуларим” китобини профессор, филология фанлари доктори Ҳ.Болтабоев билан ҳамкорликда қайта нашрга тайёрлаб чоп этган (2020 йил), “ Алишер Навоий. Ҳикматли сўзлар” (2020), “Алишер Навоий асри ва насри (илмий-филологик ва диний-тасаввуфий асарлари”, 2021, 570 саҳифа).  
     Олмос Улви раҳбарлигидаги “Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркманистон адабий алоқалар шўбаси”да фаолият олиб бораётган “Алишер Навоий адабиётшунослик маркази”да Алишер Навоий ҳақида магистр-талабаларга маърузалар ташкил этади. 2008 йилдан буён ҳар йили февраль ойида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасига халқаро илмий конференция ўтказиб келади. 2016, 2021-йилларда Афғонистонга (Қобул, Мозори-Шариф ва Ҳирот шаҳарларида) илмий семинарларда бўлиб, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур қабрларини зиёрат қилган. Кадрлар тайёрлаш борасида 6 та докторант ва диссертанти бор (Боку, Термиз ва Самарқанд университетларида). Ўзбекистонлик фан номзоди ва фан доктори даражаси учун 100 га яқин ҳимоя қилган олимларнинг диссертация ва авторефератларига илмий тақризлар берган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот