Латофат Tошева (1986 – 2025)

Латофат Набиевна Tошева 1986 йилнинг 30 сентябрь куни Қашқадарё вилоятидаги Шаҳрисабз туманида шифокорлар оиласида туғилган.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёт университети талабаси эди.
1- гуруҳ ногирони.
Ижод намуналари республика матбуотларида, радио ва телестудиялар орқали эълон қилинган.
Шеърлари бир қанча хонандалар томонидан қўшиқ қилиб куйланган.
2014 йил "Дил дарёси" номли илк шеърий тўплами нашрдан чиққан.
Ижодий шеърлари Озарбайжон ижодкорларининг "Ўзбекистон – Озарбайжон боқий дўстлик ришталари" таржималар китобидан жой олган.
2019 йил Қашқадарё вилояти, туманлараро "Гуллар, қушлар ва китоблар" фестивалининг "Фаол китобхон жамоаси" ғолиби бўлган.
Бир қанча Олимпиада ўйинларида фахрли ўринларни қўлга киритган.
Ёшлар иттифоқи аъзоси ва ногиронлар жамияти фаоли эди.
2021 йил Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан "Мен бахт манзилидаман" деб номланган иккинчи шеърий тўплами "Янги аср авлоди" нашриётида нашрдан чиққан.
2022 йил Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёт университетида ўтказилган "Энг яхши талаба" танловида биринчи ўринни эгаллаган.
Латофат 2025 йил оламдан ўтган.