Феруза Абдуллаевага табрик


  Журналист, сухандон ва таржимон, “Buta media” МЧЖ продюсери - Феруза Абдуллаевани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан табриклаймиз!
  Ферузага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, энг эзгу истакларни тилаб қоламиз!!!

  Маълумот: Феруза Бахтиёровна Абдуллаева 1984 йилнинг 2 Декабрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий. Ўзбекистон миллий университетининг Журналистика факультетини тамомлаган. Рус ва турк тилларини билади ҳамда таржима қилади.
  2007-2009 йй. - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Янги жамият” сиёсий ва ҳуқуқий- маърифий кўрсатувлар ва радиоэштиришлар студияси маъмури;
  2010-2010 йй. - “Узрепорт” ахборот агентлиги “Бизнес репорт” студияси мухбири;
  2011-2011 йй. - “Синема сервис” МЧЖ ҚК муҳаррири;
  2014-2016 йй. - Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Ахборот, реклама ва тижорат фаолияти бўлими бошлиғи, Кадрлар бўлими бошлиғи;
  2016-2017 йй. - “Ўзбеккино” Миллий агентлиги кадрлар бўлими бошлиғи;
  2016-2020 йй. - “Музейлар ва кўргазмалар сервис” МЧЖ директори вазифаларида фаолият юритган.
  2020 йилдан бугунги кунга қадар  “Buta media” МЧЖ продюсери сифатида ишлаб келмоқда.










Изоҳлар 1
  1. Инсонни безаги унинг маьнавий қиефаси деб биламан, чунки у еки бу инсон қанчалик бой- бадавлат бўлмасин, гар унда қалб бўлмаса, мехр бўлмаса, идрок бўлмаса, тафаккур бўлмаса, дид бўлмаса, мехр - мухаббат, садоқат бўлмаса ул камбағал деб ўйлайман, яьни шунчалик темир- терсак, лаш- лушлар, мол- дуне тўплагану, аммо маьнавий оч деб ҳис қиламан. Мени шогирд- қизим айнан йўқорида таьрифлаганидак,яьни маьнавий бой, мехрга тўла, рахмдил, қалбидаре фарзандларимдандирлар. Мана неча йиллар бўлибдики, ҳали- ҳануз қизим талабалардак интизомли, ўз устида доимо изланишда, ижодий харакатда, ҳамиша интеллектуал капиталини тадқиқотидалар, ҳаттоки бутун бир миллий қадриятларимизни тараннум этувчи асарни рус тилига таржима қилишга уринаяпдилар, мен узбекчадан турк тилига таржимада профессионал таржимонларни ортта қолдилар, буларнинг барчасида оилада олган инсоний ва меҳнатнинг ҳалол ҳаловатини кўриш билан камолга етганлик натижаси деб айта оламан, чунки қизимиз неики иш қилмасинлар, албатта онажоним- устозжоним деб мендан маслаҳат оладилар, бу эса менга хузур ва ҳаловат, шараф бағишлайди. Бир она- устоз сифатида, сизга шундай улуғ аййом кунингиз,таваллуд кунингизда тилагим, барча машаққатли меҳнатингиз хузур халоватини кўринг, дунедаги энг баҳтиер инсон бўлинг! Сизни шундай ҳар томонлама вояга етказган, менга улар ҳам жуда азиз, жигардак бўлиб қолган, ота- онангизга тасаннолар ва миннатдорчилик билдираман. Улар сизнинг баҳтингизга, сиз уларнинг баҳтига ва мени баҳтимга , фақат ва фақат, гўзал, хушрўй, омадли, бахтли ва тахтли бўлиб юринг. Туғилган кунингиз Муборак бўлсин мавигўзлим! Биз оиламиз билан сизни жуда ҳам яхши кўрамиз, ҳамда шундай мукаммал қизимиз борлиги билан ғурурланамиз! 

Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот