Феруза Ориповага табрик


   10 Декабрь – "Саодат" журнали бош муҳаррир ўринбосари, истеъдодли ва маҳоратли журналист – Феруза Орипова таваллуд топган кун. 
     
      Ҳурматли Феруза!
    Сизни туғилган кунингиз билан чин қалбимиздан табриклаймиз! Сизга Ватанимиз, маънавиятимиз ва адабиётимиз ривожи учун қилаётган фидокорона меҳнатингиз ҳамда фаолиятингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. 
     Сизнинг миллий журналистика соҳасидаги муваффақиятингиз, ўз фаолиятингиз орқали ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга қўшиб келаётган ҳиссангиз биз учун жуда қадрли. "Саодат" журналидаги самарали ишингиз, хусусан, аёлларга бўлган эҳтиром ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар Сизнинг профессионал журналист эканлигингиздан далолат беради!
    Хотин-қизларимизнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлашдаги ҳиссангиз катталигини эътироф этамиз! Сиз журналистика, маърифат ва ижод оламида ўз ўрнига, ўз сўзига эга ижодкорсиз! 
     Кўзлаган барча ниятларингиз, улкан ижодий лойиҳаларингиз ҳамиша амалга ошишини, янада юксак ютуқларга эришишингизни тилаймиз. Сизга соғлик, узоқ умр, хурсандчилик ҳамроҳ бўлишига тилакдошмиз!

   Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайти ва «Ижод чашмаси» журналининг ижодий жамоаси.

    Маълумот: Феруза Раимжоновна Орипова Андижон вилоятида туғилган. 1998 йилда Ўзбекистон Миллий Университетининг "Журналистика" факультетини тамомлаган.   
  “Туркистон” газетаси мухбири, “Тараққиёт” Телерадиокомпанияси бош муҳаррири, Андижон Ёшлар Телерадиокомпанияси муҳаррири, "Андижоннома" газетаси махсус мухбири, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати ходими, “Илм-фан, таълим, маданият, диний-маърифат ва хотин-қизларнинг маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими” етакчи мутахассиси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти темир йўл ташкилоти ташкилий ривожланиш бўлими мутахассиси, бўлим бошлиғи, ижрочи директор, Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитаси фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси, Республика Маънавият ва маърифат маркази таълим-тарбия муассасалари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида маънавий-маърифий ишлар бўлими бош мутахассиси, "Саодат" журнали масъул котиби вазифаларида фаолият юритган. 
      Ҳозирда "Саодат" журнали бош муҳаррир ўринбосари вазифасида ишлаб келмоқда. 
  “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги” ва "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги" кўкрак нишонлари билан тақдирланган. 
   Журналист аёллар ўртасида ўтказилган "Атиргул" танлови республика босқичи, “Аёлга эҳтиром” танловининг ғолиби бўлган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот