Дилфуза Иргашевага табрик


  Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот бошқармаси бош маслаҳатчиси, истеъдодли журналист – Дилфуза Иргашевани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! 
  Дилфуза Иргашевага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!

  Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси. 

  Маълумот: Дилфуза Рустамовна Иргашева 1986 йилнинг 1 Ноябрь куни Сирдарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий.
  2010 йилда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг бакалавр босқичини, 2012 йилда магистратура босқичини тамомлаган.
  “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланган. 2018 йилда Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” республика танлови ғолиби. 2019 йилда “Адлия аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
  Меҳнат фаолиятини 2008 йилда “Инсон ва қонун” газетасининг мухбири лавозимида бошлаган. 2012 – 2014 йилларда “Инсон ва қонун” газетаси таҳририятининг Ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
  2014 – 2018 йилларда “Инсон ва қонун” газетаси таҳририятининг адабий муҳаррири, 2018 – 2020 йилларда ушбу таҳририят масъул котиби лавозимида фаолият кўрсатган.
  2020 – 2023 йиллар “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази Ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот