Барно Унгбоева


     Барно Ўрозовна Унгбоева -  Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бош директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.

     Маълумот: Сурхондарё вилоятида туғилган.
     Ўзбекистон Миллий университетининг тарих факультетини тамомлаган. Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори. Рус ва инглиз тилларини билади. “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллиги” эсталик кўкрак нишони билан тақдирланган.
     Иш фаолиятини 2002 йилда 2-Тошкент юридик коллежи ўқитувчиси вазифасидан бошлаб, 2010 йилга қадар мазкур коллежда дарс бериб келган. 2010 йилдан 2015 йилгача Турин академик лицейи маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари, Республика Маънавият тарғибот маркази Тарғиботчилар фаолиятини мувофиқлаштириш ва малакасини ошириш бўлими бош мутахассиси, ЎзМУ Маънавият ва маърифат, иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, “Кино санъати” журнали бўлим бошлиғи, Ўзбеккино Миллий агентлиги агентлиги Бош директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ахборот хизмати раҳбари, матбуот котиби, Республика кинопрокат маркази директори, Ўзбекистон кинематографиясини ривожлантириш маркази директори лавозимларида фаолият юритган.
     Айни вақтда Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бош директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот