Нилуфар Жабборова
Нилуфар Жабборова Шавкатовна
Нилуфар Жабборова 1982 йил 27 августда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида таҳсил олган (1999 – 2003).
Меҳнат фаолиятини “Қашқадарё” газетасида бошлаган. Ундан сўнг “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида, Ўзбекистон телерадиокомпаниясида, “Янги аср авлоди” нашриётида, “Ғунча” ва "Гулхан" журналларида мухбир, муҳаррир ва бош муҳаррир ўринбосари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси лавозимларида фаолият олиб борган.
“Ватан, мен бағрингда бир гул бўлойин” номли шеърлар, “Оқибат деворлари нурамасин” номли публицистик мақолалар, “Осмондан ёғилган ёнғоқлар” номли болалар учун тарбиявий эртак ва ҳикоялар тўплами муаллифи.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси, “Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 25 йиллиги” кўкрак нишони совриндори.
Журналист, публицист, шоира, болалар ижодкори — Нилуфар Жабборованинг мулоҳазага чорловчи бир қатор публицистик мақола, шеър ва ҳикоялари республикамизнинг турли нашрларида чоп этилган.