Носир Муҳаммад (1946 – 2017)


  Носир Муҳаммад (Насриддин Муҳаммадиев) 1946 йилнинг 2 Декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ қўрғонида туғилган. 1968 йили Тошкент давлат университетининг «Филология» факультетини битирган.
   “Тошкент оқшоми” газетасида кичик адабий ходим, бўлим мудири, 1976 – 79 йиллари Эронда таржимон, “Ёшлик” журналида масъул котиб (1985 – 1993), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг халқаро ахборотлар таҳририяти бош муҳаррири (1993), “Жаҳон” ахборот агентлигида (1994), Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида Матбуот котиби (1996 – 99), Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг етакчи консультанти (1999 – 2005) бўлиб ишлаган. 2005 йилдан Республика байналмилал маданият маркази директори лавозимида фаолият юритган.
   Носир Муҳаммад Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (1972) ва Ёзувчилар уюшмаси (1989) аъзоси, 20 га яқин шеърий ва илмий-оммабоп китоблар муаллифи.
   2017 йил Тошкент шаҳрида вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот