Сайёра Зоирова (1953 - 2012)


     Журналист,  публицист,  шоира Сайёра Зоирова 1953 йил 8 июлда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган. 
    ТошДУ  (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг "Журналистика" факультетида таҳсил олган. 
  Меҳнат фаолияти давомида "Қашқадарё" газетаси мухбири, муҳаррири, Қарши шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси,  "Нафосат" вилоят хотин-қизлар газетаси Бош муҳаррири,  "Чармгар" маҳалла оқсоқоли ва  хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳамда Қашқадарё вилояти хотин-қизлар қўмитасида маслаҳатчи вазифаларида самарали фаолият олиб борган.  
    "Шуҳрат" медали соҳибаси. "Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 1 йиллиги" ва "Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги" кўкрак нишонлари билан тақдирланган. 
     Ижодкорнинг шеър, қатра, ҳикоя ва публицистик таҳлилий мақолалари республиканинг бир қатор нашрларида эълон қилинган.  
     "Яхшилари кўп дунё"  китоби муаллифи.  
     Сайёра Зоирова 2012 йил февраль ойида вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот