Меҳринисо Қурбоновага табрик


   Журналист ва ёзувчи – Меҳринисо Қурбоновани таваллуд топган куни муносабати билан муборакбод этамиз! 
  Меҳринисо Қурбоновага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

    Маълумот: Меҳринисо Қурбонова 21 ноябрь куни Қашқадарё  вилоятининг Яккабоғ шаҳрида туғилган. 
   1984 йили Тошкент давлат Миллий университетининг «Журналистика» факультетини тугатган. 
   Бир неча йиллар Ўзбекистон телерадиокомпаниясида катта муҳаррир бўлиб ишлаган. Мазкур каналда “Ўзлик”, “Ёзувчи микрофон олдида”, “Ҳамроҳ” каби эшиттиришларнинг муаллифи  ва бошловчиси бўлган. 
   Ҳикоялари “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Ёшлик”, “Оила ва жамият”, “Моҳият”, “Тасвир”, “Саодат”, “Гулчеҳралар”, “Гулистон” каби  кўплаб газета ва журналларда чоп этилган. Кўп йиллар “Бекажон” газетасида ва “Тадбиркор аёл” журналида бош муҳаррир ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 
   «Ўзбекистон Республикаси  Мустақиллиги 25 йиллиги» кўкрак нишони соҳибаси. 
   2006 йили Республика “Атиргул” ижодкор хотин-қизлар танлови ғолиби бўлган.
   “Яшаш осон эмас”, “Муҳаббат мавсуми” номли ҳикоялар тўпламлари чоп этилган. “Аёллар ороли” пьесаси режиссёр – Мунаввара Абдуллаева бошчилигида Фарғона вилоят рус драма театрида ўзбек тилида саҳналаштирилган. Иккинчи китобига Ўзбекистон халқ ёзувчиси – Шукур Холмирзаев сўзбоши ёзган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот