Нилуфар Жабборовага табрик


  
    Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг аъзоси, истеъдодли журналист, публицист, шоира, болалар ижодкори  – Нилуфар Жабборовани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!    
     Нилуфарга соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, ижодий ва ижобий муваффақият тилаймиз! 

Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
   
    Маълумот: Нилуфар Шавкатовна Жабборова 1982 йил 27 августда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида таҳсил олган (1999 – 2003). Меҳнат фаолиятини “Қашқадарё” газетасида бошлаган. Ундан сўнг “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида, Ўзбекистон телерадиокомпаниясида, “Янги аср авлоди” нашриёти ва “Ғунча” журналларида, “Гулхан” журналининг Бош муҳаррир ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси лавозимларида фаолият олиб борган 
    “Ватан, мен бағрингда бир гул бўлойин” номли шеърлар, “Оқибат деворлари нурамасин” номли публицистик мақолалар, “Осмондан ёғилган ёнғоқлар” номли болалар учун тарбиявий эртак ва ҳикоялар тўплами муаллифи.
     “Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 25 йиллигига” кўкрак нишони совриндори.  
  Нилуфар Жабборованинг мулоҳазага чорловчи бир қатор публицистик мақола, шеър ва ҳикоялари республикамизнинг турли нашрларида чоп этилган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот