Анвармирзо Туроповга табрик


     Актёр - Анвармирзо Туроповни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
    Анвармирзо Туроповга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий баркамоллик тилаб қоламиз!

  Маълумот: Анвар Музаффарович Туропов 1972 йилнинг 10 Июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган.
  Маълумоти олий. 2004 йил Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти:

1993-1995 йй. - Республика радиоэшиттириш ва овоз ёзиш уйи 3-даражали магнит ёзуви оператори;
1995-1997 йй. - Ўзтелерадиокомпания ЎзТВ-2 дирекцияси администратори;
1997-2006 йй. - Ўзтелерадиокомпания Тошкент бош муҳарририяти 1-тоифали режиссер ассистенти;
2006-2007 йй. - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Toshkent” телерадиоканали давлат ТВ ва РЭ эфирга узатиш таъминоти  гуруҳи 1-тоифали режиссер ассистенти; 
2007-2008 йй. - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Toshkent” телерадиоканали бош режиссёрлар хизмати  режиссёрлар гуруҳи 3-тоифали режиссёри;
2008-2011 йй. - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Toshkent” телерадиоканали “Мусиқий-кўнгилочар ва кинодастурлар” бош муҳарририяти бош муҳаррир ўринбосари, бўлим бошлиғи, бўлим мудири;
2011-2014 йй. - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Toshkent” телерадиоканали “Пойтахт” ахборот теледастурлари бош муҳарририяти “Ёшлар ва спорт” бўлими 1-тоифали муҳаррири;
2017 й. - 2020.    - Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Техник кўмаклашиш маркази Давлат унитар корхонаси Интернет тармоғида миллий сигменти хавфсизлик бошқармаси/CERT Ҳодисаларни текшириш ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик қилиш бўлими 1 тоифали мутахассиси. (Матбуот котиби);
2020й. – ҳозирга қадар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “YOSHLAR” телерадиоканали режиссёри вазифасида ишлаб келмоқда.

Режиссёрлик кўрсатувлари: 

     “Қор хати”, “Онагинам”, “Тунчироқ”, “8дан 13гача”(марафон).

Муаллифлик кўрсатувлари: 

     Янгисидан бор”, “Шингил табассум”, “Шунақа гаплар” , “Тошкентда латифа”...
    Актёр сифатида иштирок этган новелла ва сериаллар : “Нима учун”, “Шунақа гаплар”, “Ҳикматли дунё”, “Умр сўқмоқлари”, “Тошкентда латифа”, “Янгисидан бор”, “Умр баҳори” (сериал. И. Расулов), “Нажоткорлар”, “Мардикор аёл” яна бир нечта фильм ва сериалларда турли ролларни ижро этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот