"БИЗНИ ҚАРИТОЛМАС ЙИЛЛАР, ЗАМОНЛАР..."


     Истеъдодли ва забардаст журналист – Соҳибжон Алижонов (1968-2023) хотирасига бағишлаб, “Oltin meros press” нашриётида нашрдан чиққан "Бизни қаритолмас йиллар, замонлар..." деб номланган китобни қўлга олиб, саҳифаларини варақласангиз, зўр қизиқиш, ҳаяжон билан ўқиб чиқасиз. Чунки, китобдан ўрин олган мақолалар, хотиралар СИЗни аввалги даврга қайтаргандек бўлади гўё. 
    Соҳибжон Алижоновнинг мақолалари, ҳикоялари ҳамда замондошларининг у ҳақидаги хотираларини ўқир экансиз, ўша даврдаги қувончу андуҳларни ҳис қиласиз, кўз ўнгингиздан кино тасмасидек бирин-кетин ўта бошлайди. 
    Соҳибжон Алижонов ўзбек тележурналистикаси осмонида чақмоқдек порлаб, ёрқин из қолдирган ижодкорлардан бири эди. Тошкент Маданият институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институти)ни тугатган Соҳибжон дастлаб Фарғонанинг Бағдод туманида фаолият бошлаган, сўнгра оиласи билан Тошкентга кўчиб келиб, ижодини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида давом эттирган. 
    У “Ёшлар”, “Маҳалла”, «Ўзбекистон-24» телеканалларида, Ўзбекистон Президенти девонида ҳам сермаҳсул фаолият олиб борган. 
    Жамиятимиздаги турли муаммоларни турфа жанрларда ўзига хос тилда кўтариб, уларнинг ҳал этилиши учун курашган. 
    Ушбу китобга орамиздан эрта кетган Соҳибжон Алижонов қаламига мансуб мақолалар, ҳикоялар ҳамда ижодкорнинг яқинлари, дўстларининг у ҳақда ёзган хотиралари жамланган.
   Китобни тўплаб, нашрга тайёрлашда, унинг ягона ўғли, "Ёшлар" радиоканали "Давр-ахборот дастурлари муҳарририяти" бош муҳаррири вазифасида ишлаб келаётган журналист – Азизжон Алижонов ва Соҳибжон Алижоновнинг қизи, Ўзбекистон фанлар академияси докторанти, олима – Садоқат Самандарова ҳамда журналистика соҳасининг жонкуяр ходимлари бош-қош бўлишган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот